Ташриф давомида Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистон Президенти билан музокаралар ўтказади. «Раҳбарлар савдо ва инвестициялар, мудофаа, рақамли ўзаро боғлиқлик, энергетика, таълим ва гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорликни кўриб чиқади, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик кун тартибини белгилаб олади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, улар «Ривожланган Ҳиндистон — 2047» (Viksit Bharat 2047) ва «Ўзбекистон — 2030» концепцияларида назарда тутилган умумий тараққиёт мақсадларини илгари суриш бўйича фикр алмашади.
Нарендра Моди, шунингдек, Тошкентдаги Шастри ҳайкали ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Маҳатма Ганди марказига ташриф буюриши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.