Шавкат Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистон етакчиларига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистон етакчиларига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга, Непал президенти Рам Чандра Пауделга ва Покистон президенти Асиф Али Зардорий ҳамда бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик йўллади.

Таъзияларнинг дастлабки иккиси Хитойнинг Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округида юз берган кенг кўламли кўчки ва тошқин билан боғлиқ бўлиб, унинг оқибатида ҳозиргача 350 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум.

Бироз аввал Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси сув тошқинида жабрланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот келиб тушмаганини ҳам хабар қилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, «давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади».

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги тиббиёт муассасасида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳам ҳамдардлик изҳор этди.

26 август куни мамлакатдаги энг йирик давлат шифохоналаридан бири — Покистон тиббиёт фанлари институтининг туғуруқ бўлимида ёнғин келиб чиққан ва оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлган. Шифохона маъмурияти баёнотида ёнғин интенсив терапия бўлими, яъни ренимацияда келиб чиққани тасдиқланган.

Қайд этилишича, ўша вақтда бўлимда 15 нафар чақалоқ бўлган ва бир нафари шифокор томонидан қутқариб қолинган.

Янги кўзи ёриган аёллар қочиб чиқиш учун бир нечта қават зиналаридан югуриб тушишга, деразалардан ошиб, нарвонлар орқали пастга тушишга мажбур бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазири Мустафа Камал чақалоқларнинг кўпчилиги инкубаторларда ёки кислород тармоғига уланган ҳолатда бўлганини ва кислород баллонлари ёнғинни янада кучайтириб юборганини айтди.

Терговчиларнинг билдиришича, ёнғин гўдаклар ухлаб ётган хонадаги носоз кондиционернинг портлаши оқибатида келиб чиққан.

BBC нашрининг Покистон ички ишлар бўйича давлат вазири Талол Чаудҳрига таяниб хабар беришича, яна 7 нафар чақалоқ, икки эркак ва 10 нафар она қутқарилган.

Вазир айрим чақалоқлар эндигина уч соатлик, баъзилари эса уч кунлик бўлганини қўшимча қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.