«Массимилиано Аллегрига 2026 йилги Милан ва Кортина-д’Ампеццода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари олдидан олимпия машъалини кўтариб юриш шарафи насиб этди. Табриклаймиз, Мистер!» — дейилади «россонери» саҳифасида.
Аллегри мураббийлик фаолияти давомида аввал ҳам «Милан» жамоасида 2010–2014 йиллар оралиғида ишлаган. Мутахассиснинг фаолиятида, шунингдек, «Ювентус», «Кальяри», «Сассуоло» ва қатор бошқа жамоалар ҳам бор. Мураббий ҳисобида А Сериясида олти марта чемпионлик, Италия Суперкубогини уч бор ва мамлакат Кубогини беш марта қўлга киритган.
2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари 6–22 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Манба: championat.com
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.