Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини қўлга киритди

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини қўлга киритди


Лондонда ўтказилган профессионал бокс кечасида икки карра Олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўзининг 18-жангини ўтказди. Ҳамюртимиз британиялик Соломон Дакресга қарши 10 раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Жанг давомида Жалолов тўлиқ устунлик қилди ва бир марта нокдаун қайд этилди. Шу тариқа, мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик бокcчи профессионал рингдаги ғалабалари сонини 18 тага етказди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.