Марко Рубио: «Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим»

Марко Рубио: «Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим»


АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи остонасида Самарқандга сафари ҳақида тўхталиб, Тошкент билан муносабатлар стратегик аҳамиятга эга эканини ва ушбу ташриф ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Давлат котиби 17–22 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё тури доирасида дастлаб Самарқандга ташриф буюради. Самарқандда Марко Рубио «C5+1» форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади ҳамда Ўзбекистон раҳбарияти билан савдони кенгайтириш, хусусий сектор инвестицияларини жалб қилиш ва иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича музокаралар ўтказади. Ташриф доирасида АҚШнинг 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат йирик тижорат делегацияси ҳам Самарқандга келади. Маълумот учун, «C5+1» платформаси илк бор 2015 йилда айнан Самарқандда ташкил этилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.