Давлат экологик экспертиза марказининг маълум қилинишича, лойиҳа Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омбори шарқий қирғоғи ҳудудида жойлашган бўлиб, замонавий туристик инфратузилмани барпо этишни назарда тутади. Мажмуа ҳудудида дам олиш ва сервис объектларини ривожлантириш орқали туризм салоҳиятини ошириш режалаштирилган.
Жамоатчилик эшитувлари доирасида ҳудудни режалаштириш ва қурилиш ечимлари, атмосфера ҳавоси, сув ва тупроққа бўлиши мумкин бўлган таъсирлар, чиқиндиларни бошқариш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, яшил ҳудудлар ва сув объектларини муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик чоралари ҳамда доимий экологик мониторинг масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Қайд этилишича, лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги экологик қонунчилиги талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Жамоатчилик эшитуви жараёнида фуқаролар, мутахассислар ва манфаатдор томонлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлади.
Ташкилий масалалар бўйича маълумотлар Марс Хегай (+998 90 348-11-55), ОАВ ва блогерлар билан ишлаш масалалари бўйича эса Ораз Абдуразаков (+998 90 799-99-97) орқали тақдим этилади. Жамоатчилик эшитувларида кенг жамоатчилик ва барча манфаатдор томонлар иштирок этиши мумкин деб таъкидланди хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.