Ўзбекистонда норасмий сектор қурилиши ҳажми 69,9 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда норасмий сектор қурилиши ҳажми 69,9 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўсишда давом этмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида ушбу секторда 69,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

Келтирилган рақам 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга юқори ҳисобланади. Натижада норасмий секторнинг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 25,5 фоизни ташкил этган.

Йиллар кесимида қаралганда, норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми барқарор ўсиш динамикасини намоён этмоқда. Хусусан, январь—ноябрь ойлари якунларига кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич 18,5 трлн сўмни, 2022 йилда 20,9 трлн сўмни, 2023 йилда 25,1 трлн сўмни ташкил этган. 2024 йилда қурилиш ишлари ҳажми кескин ошиб, 61,2 трлн сўмга етган бўлса, 2025 йилда 69,9 трлн сўмгача ўсган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.