Ўзбекистон Мадрид шаҳридаги “FITUR” кўргазмасида туризм салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Мадрид шаҳридаги “FITUR” кўргазмасида туризм салоҳиятини намойиш этмоқда

Туризм қўмитаси 2026 йил 21–25 январь кунлари Испания пойтахти Мадридда ўтказилаётган “FITUR” халқаро туризм кўргазмасида миллий стенд билан иштирок этмоқда. “FITUR” 1981 йилдан буён ташкил этилиб, глобал туризм бозорининг энг нуфузли платформаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Мадрид шаҳридаги “FITUR” кўргазмасида туризм салоҳиятини намойиш этмоқда
Жорий йилда кўргазмада 160 дан ортиқ давлат ва 10 мингдан зиёд компания иштирок этмоқда. Тадбир туризм соҳасида инновациялар, барқарорлик ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Туризм қўмитаси делегацияси 10 нафар етакчи туроператор билан бирга Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, туристик салоҳияти ва замонавий саёҳат маҳсулотларини халқаро ҳамжамиятга кенг тақдим этмоқда. Кўргазма давомида B2B учрашувлар, авиакомпаниялар, медиа компаниялар ва инвесторлар билан музокаралар ўтказилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон туризм брендини тарғиб қилишга қаратилган тақдимотлар ташкил этилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.