2025 йил 24 январь куни соат 21:45 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Нуравшон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 1997 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги “Nexia 2” русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчи рул бошқарувини кескин ўнг томонга бурган. Натижада ушбу автомашина йўл четида тўхтаб турган, 1990 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги “BYD” русумли автомашина билан тўқнашган. Оқибатида эса йўл четида тўхтаб турган яна бир — 1983 йилда туғилган Ю.Ж. бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автомашина ҳам шикастланган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia 2” русумли автомашина ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.