80 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш учун Ўзбекистонни танлади

80 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш учун Ўзбекистонни танлади

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябр ойларида жами 80 653 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Ушбу даврда Ўзбекистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон — 55 851 нафар
  • Қирғиз Республикаси — 14 296 нафар
  • Қозоғистон — 7 633 нафар
  • Россия — 1 820 нафар
  • Афғонистон — 678 нафар
  • Туркманистон — 219 нафар
  • Туркия — 47 нафар
  • АҚШ — 15 нафар
  • Хитой — 15 нафар
  • Озарбайжон — 10 нафар
  • Бошқа давлатлар — 69 нафар

Маълумотларга кўра, даволаниш учун Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми қўшни давлатлардан ташкил топган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.