Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Ўзбекистон–Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади. Хусусан, сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ташриф доирасида икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этадилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.