Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этмоқда. 27–28 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ҳудуддаги лойиҳалар билан танишиб, туризм соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Тадбирда 50 дан ортиқ тадбиркорлар, туроператорлар, гидлар, турагентлар, ҳунармандлар, меҳмонхоналар, ресторанлар ҳамда маданий мерос объектлари ва музейлар вакиллари иштирок этди.
Учрашувда ҳудудда экологик, маданий ва этнотуризмни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири экани таъкидланди. 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилга қўйилган режалар бўйича тақдимот ўтказилди. Шунингдек, давлат томонидан берилган имтиёзлар, субсидиялар ва грант дастурлари соҳанинг барқарор ривожига хизмат қилиши қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.