Тошкентда Си Цзинпин асарларининг Маркази очилди

Тошкентда Си Цзинпин асарларининг Маркази очилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Хитой Ижтимоий фанлар академияси (ХИФА) президенти жаноб Гао Сян бошчилигидаги делегациянинг расмий ташрифи амалга оширилди.

Мазкур ташриф бугунги кунда ҳар томонлама стратегик шериклик босқичига кўтарилган Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ривожланишида муҳим воқеа бўлди. Учрашув давомида томонлар академик дипломатиянинг давлатлараро мулоқотнинг мустаҳкам интеллектуал асоси сифатидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ташрифнинг асосий натижаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Хитой Ижтимоий фанлар академияси университети ўртасида Ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши бўлди. Мазкур ҳужжат халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва замонавий Хитойни ўрганиш соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, академик алмашинувларни йўлга қўйиш, таҳлилий нашрлар тайёрлаш ҳамда таълим дастурларини амалга оширишга қаратилган.

Ташрифнинг асосий мақсади ЖИДУда Си Цзинпин асарлари ва замонавий Хитой марказининг очилиши бўлди. Бу марказ Хитойнинг ривожланиш модели, давлат бошқаруви, модернизацияси ва халқаро ташаббусларини ўрганиш учун кўп қиррали илмий платформага айланади. Марказ ўқув машғулотлари, илмий анжуманлар, давра суҳбатлари ва экспертлар муҳокамалари учун фаол қўлланилади.

Тошкентда Си Цзинпин асарларининг Маркази очилди
Ташриф доирасида ЖИДУнинг рақамли таълим инфратузилмасини ривожлантиришда Хитой томонининг сезиларли ёрдами ҳам таъкидлаб ўтилди. Университетга 110 та замонавий компьютер, сервер ускуналари ва техник воситалар топширилди. Бу эса рақамли таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти имкониятларини янада кенгайтиради.

Профессор Ян Кайчжуннинг “Хитой модернизацияси мўъжизасининг мантиқий асослари” мавзусидаги маърузаси университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларида катта қизиқиш уйғотгани боис, унга алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкентда Си Цзинпин асарларининг Маркази очилди
Томонлар ЖИДУ ва Хитой Ижтимоий фанлар академияси ўртасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли ва амалий йўналишга эга бўлишига, илмий мулоқотни янада чуқурлаштиришга ҳамда халқаро муносабатлар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилишга ишонч билдирдилар.
Тошкентда Си Цзинпин асарларининг Маркази очилди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.