ОАВ вакиллари олдида сўзлаган нутқида у Ўзбекистон оғир дамларда Туркияга ёрдам қўлини чўзган илк давлатлардан бири бўлганини таъкидлади.
«6 феврал куни содир бўлган, 53 мингдан ортиқ фуқароларимиз ҳаётини олиб кетган вайронкор зилзилалардан кейин Ўзбекистон илк бўлиб ёрдамга келган давлатлардан бири бўлди. Биз ўзбек биродарларимиз фожиа ҳақида хабар топиши биланоқ халқимиз учун барча куч ва имкониятларини сафарбар этганини яхши биламиз ва ҳеч қачон унутмаймиз», — деди Туркия Президенти.
Эрдоган ўзбек халқининг кўрсатган бирдамлиги ва самимий қўллаб-қувватлови турк жамияти хотирасида абадий сақланиб қолишини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.