Жиззах вилоятида 2,7 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари режалаштирилмоқда
2026–2027 йилларда Жиззах вилоятида умумий қиймати 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Президент қўрғошин, руҳ, вольфрам, олтин ва бошқа фойдали қазилмалар конларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, 2026 йилда маҳаллаларда ижтимоий объектлар, йўллар, сув таъминоти ва электр тармоқлари қурилиши учун 30 миллион доллар, 2027 йилда эса қўшимча 10 миллион доллар йўналтирилиши режалаштирилган.