Tata Steel Chess'ни забт этган Абдусатторов ва Синдоров Ўзбекистонга қайтди

Tata Steel Chess'ни забт этган Абдусатторов ва Синдоров Ўзбекистонга қайтди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess 2026” халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонга қайтиб келди.

Спортчилар Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ота-оналари иштирокида кутиб олинди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг Мастерс гуруҳи доирасидаги 13-тур учрашувида ҳиндистонлик Аржун Эригаиси устидан ғалаба қозонди. Ушбу натижадан сўнг Абдусатторов очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида якка пешқадам сифатида биринчи ўринни эгаллади ва чемпионликни қўлга киритди.

У турнир давомида ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа, чехиялик Нгуен Таи Даи Ван, амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, германиялик Винсент Кеймер ва Маттиас Блуебаум сингари кучли гроссмейстерларни мағлуб этди.

Шунингдек, мусобақада 13 имкониятдан 8,5 очко жамғарган Жавоҳир Синдоров эса 2-ўрин билан тақдирланди. У турнир давомида 4 ғалаба ва 9 та дуранг натижа қайд этди.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.