Саудиянинг Al-Hadath телеканали маълумотларига кўра, у Зинтан шаҳри яқинидаги ўз боғида отиб ўлдирилган. Хабарда айтилишича, ҳодиса қўлга олишга уринишдан сўнг икки қуролланган гуруҳ ўртасидаги тўқнашув натижасида содир бўлган. Саиф ал-Ислом Каддафи ўз уйи ҳудудида ҳалок бўлган.
Саиф ал-Ислом Каддафи 1979–2011 йилларда Ливияни бошқарган Муаммар Каддафининг иккинчи ўғли бўлган. Режим ағдарилишидан олдин у ички ва ташқи сиёсат масалалари билан шуғулланган ҳамда ҳокимиятнинг асосий вакилларидан бири ҳисобланган.
2011 йилда Каддафи режими қулаганидан сўнг Саиф ал-Ислом ҳибсга олинган. 2017 йилда унинг озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Кейинчалик у 2018 ва 2021 йилларда Ливияда бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловларида иштирок этиш нияти борлигини билдирган, аммо овоз бериш ўтказилмаган.
2011 йилда Халқаро жиноят суди Саиф ал-Ислом Каддафини халқаро қидирувга эълон қилган. Унга инсониятга қарши жиноятлар бўйича икки эпизод юзасидан айбловлар қўйилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.