Сўнгги кунларда айрим якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) томонидан йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган ҳолда ҚҚС тўловчиси сифатида автоматик рўйхатга олинаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолатларга жавобан Давлат солиқ қўмитаси расмий изоҳ берди.
Қўмита маълум қилишича, мазкур жараёнлар амалдаги Солиқ кодекси нормаларига тўлиқ мувофиқ амалга оширилмоқда.
Назорат суммаси йиллик 1 млрд сўм мезони асосида, солиқ тўловчи йилнинг қайси санасида рўйхатдан ўтганига қараб ҳисобланади.
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, Солиқ кодексининг мазкур нормаларига асосан 2026 йил 1 январдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига тегишли хабарномалар юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.