Қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори ким бўлади?

Қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори ким бўлади?

Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеззо шаҳарларида ўтказиладиган 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари бугун, 6 февраль куни старт олади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси икки нафар спортчи билан уч йўналишда иштирок этади. Шунингдек, бугун қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда шорт-трек бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог делегация байроқдори вазифасини бажаради.

Очилиш маросими Тошкент вақти билан 7 февралга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ушбу нуфузли мусобақа учун жами 4 та Олимпия йўлланмасини қўлга киритган.

Қайд этилишича, Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик баҳсларида, Медет Назаров тоғ чанғиси спортининг слалом ва гигант-слалом йўналишларида, Даниил Ейбог эса шорт-трекнинг 500 метр масофасида Олимпия лицензиясига эга бўлган.

Бироқ тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирев жароҳат олиб, Олимпия ўйинларига қадар тўлиқ тиклана олмади. Шу сабабли Ўзбекистон спортчилари Милан–Кортина–2026 мусобақаларида тоғ чанғиси ва шорт-трек йўналишларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилнинг 6–22 февраль кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеззо шаҳарларида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.