Қайд этилишича, мазкур хабарлар фейк аккаунтлар орқали тарқатилиб, фирибгарликка уриниш сифатида баҳоланмоқда. Айрим ҳолатларда спортчилар ва мутасаддилардан турли маълумотлар сўралган, шахсий ёзишмалар орқали ишонч қозонишга ҳаракат қилинган.
Маълум қилинишича, ўзбек спортига оид барча расмий хабар ва баёнотлар фақат Миллий Олимпия қўмитасининг тасдиқланган ахборот ресурслари, шунингдек, тегишли федерация ва ассоциациялар орқали эълон қилинади. Расмий манбалардан ташқари тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шу муносабат билан фуқаролардан бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик ҳамда шахсий маълумотларни тақдим этмаслик сўралди. Шунингдек, шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаш ва уларга нисбатан ижтимоий тармоқ маъмуриятига шикоят юбориш тавсия этилди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.