Маълумотларга кўра, у 2017 йилда Швециянинг «Мальмё» клубида тўп сурган вақтда 14 ёшли қизга нисбатан зўравонлик қилгани учун судланган. Суд ҳукмига биноан, унга икки йил саккиз ойлик қамоқ жазоси тайинланган ва мамлакатдан депортация қилинган.
Жазони ўтаб чиққанидан кейин Сарфо Кипр чемпионатида фаолиятини давом эттирган. У ерда АПОЭЛ клуби сафида ўйнаб, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.
2024 йилдан бошлаб футболчи бир неча жароҳатлар сабаб кўплаб ўйинларни ўтказиб юборган. Ҳозирги кунда унинг бозордаги тахминий қиймати 500 минг евро атрофида баҳоланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.