Милан–Кортина — 2026. Медет Назаров иккита баҳсда иштирок этди

Милан–Кортина-2026. Медет Назаров иккита баҳсда иштирок этди

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Медет Назаров Милан–Кортина 2026 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этди.

Вакилимиз гигант-слалом дастурида икки стартда қатнашди. Биринчи уринишда Назаров 1:25.75 дақиқа натижа кўрсатган бўлса, иккинчи стартда ўз вақтидан сезиларли яхшилаб, 1:21.14 дақиқада масофани босиб ўтди.

Икки старт якунларига кўра умумий 2:46.89 дақиқа натижа қайд этган ҳамюртимиз гигант-слалом мусобақасини 50-поғонада тугатди. Шу тариқа Медет Назаров қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокини расман бошлаб берди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.