Саралаш босқичи
13 февраль куни 8 нафар шахматчи айланма тизимида 7 та ўйин ўтказишди ва юқори тўртликка эгаллаган спортчилар чемпионлик учун, қуйи тўртликни банд этган гроссмейтерлар эса 5-8-ўринлар учун курашадиган бўлишди. Абдусатторов саралаш 4-ўринни эгаллаган бўлса, Синдаров 7-поғонада қолди.
Ярим финал
Нодирбек ярим финалда Магнус Карлсенга қарши 4 та партия ўтказди. Дастлабки 2 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, учинчи ва тўртинчи баҳсларда норвегиялик шахматчи ғалаба қозонди.
Синдаров эса Аржун Эригаисига қарши ўйинда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
3-ўрин учун баҳс: Абдусатторов ва Кеймер қарама-қаршилиги
Ярим финалда Магнус Карлсенга имкониятни бой берган Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб борди ва 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирни 3-ўринда якунлади ва 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўга киритди.
Чемпионлик учун ҳал қилувчи баҳсда Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана ўзаро тўқнаш келди ва унда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси 2,5:1,5 ҳисобида ғалабага эришди. Карлсен шу тариқа фаолиятида 21-марта турли йўналишлардаги Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
7-ўрин учун баҳс: Синдоров Левон Аронянга қарши
Жавоҳир Синдоров мусобақани 7-ўринда якунлаш учун америкалик Левон Аронянга қарши дона сурди. Иккита партиядан сўнг, Аронян ва Синдоров биттадан ғалаба қайд этди. Армагедон (шахматдаги пенальтилар серияси) баҳсида эса америкалик гроссмейстер ғалаба қозонди ва фристайл шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида 7-ўринни эгаллади. Синдоров эса турнрирни 8-ўринда якунлади ва 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.
2026 йилда шахмат оламида янги саҳифа очилди. FIDE Freestyle Chess (Фишер шахмати) йўналиши бўйича илк расмий Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ва Freestyle Chess Operations ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Турнир 2019 ва 2022 йилларда ўтказилган FIDE Chess960 Жаҳон чемпионатлари форматининг мантиқий давоми ҳисобланади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен эса 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга бўлди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.