Қайд этилишича, давлат раҳбари Рамазон — саховат ва эзгулик рамзи бўлган даврда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик алоҳида муҳим эканини таъкидлаган.
Нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида йирик савдо тармоқларига қатор тавсиялар берилди. Жумладан, чакана нархларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар, шунингдек логистика ва бошқа харажатлар ошиши ҳақида Қўмитани тезкор хабардор қилиш тавсия этилган.
Шунингдек, етказиб берувчиларга асоссиз нарх оширишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этилган.
Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида мамлакат аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини мақбул даражада сақлаш бўйича барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.