“Номзодлар кўп бўлишига қарамай, турнир учун рақибларни танлаш ва жуфтликларни шакллантириш жараёни аллақачон якунланди. Оқ уйдаги турнир карди устидаги ишларни ўтган ҳафтада тугатдик. Нечта титул жанги бўлиши ҳақида эса ҳозирча ҳеч нарса демайман”, дея таъкидлади Дана Уайт.
Мазкур турнир спорт оламида катта қизиқиш уйғотмоқда, боиси бу даражадаги мусобақанинг АҚШ президенти қароргоҳида ўтказилиши тарихий воқеа ҳисобланади. Дастлаб турнир АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан 4-июль санасига режалаштирилгани қайд этилган эди. Бироқ логистика масалалари инобатга олиниб, тадбир 14-июнь санасига кўчирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.