Қайд этилишича, у бошқа ишга ўтмоқда. У 2025 йил июль ойида бу лавозимга тайинланганди. Унгача эса мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаган (2023−2025).
Умарова 1988 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 2019 йилда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети бош менежери, 2020 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб директори, 2020−2022 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимларида ишлаган.
Умарованинг администрациядаги ўрнини Илхом Тохирович Сираджев эгаллади. Сираджев 2025 йил сентябрь ойидан бери Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмаси лойиҳа координатори лавозимида ишлаётганди.

У 2006−2017 йилларда Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси, Тошкент шаҳри ўқувчилар техник ижодиёт марказида турли вазифаларда, 2017−2023 йилларда Халқ таълими вазирлиги бош иқтисодчиси, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, Молиявий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи, Молия департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.
У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), «Таълимда менежмент» йўналиши бўйича доцент илмий унвонига эга.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.