Ҳабиб Ислом Махачевнинг кейинги жанг санасини айтди

Ҳабиб Ислом Махачевнинг кейинги жанг санасини айтди

UFC Шон-шараф зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифасида амалдаги ташкилот чемпиони Ислом Махачевнинг кейинги жанги борасидаги режалар билан ўртоқлашди. Хабибнинг таъкидлашича, Махачевнинг октагонга қайтиши Рамазон ойидан кейинга мўлжалланмоқда.

«Махачев Рамазондан кейин жанг қилади, яна ҳам аниқроғи, у июнь ёки июль ойларида октагонга қайтиши мумкин. Биз айни дамда бу бўйича музокаралар олиб боряпмиз», — дея Хабибнинг сўзларини келтирмоқда Red Corner MMA.

Ислом Махачев ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг 15 ноябрь куни UFC 322 турнири доирасида ўтказган эди. Ўшанда у австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши баҳс олиб бориб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.