Абдусатторов ва Ёқуббоев бугун «Prague Masters»даги иштирокини бошлашади

Абдусатторов ва Ёқуббоев бугун «Prague Masters»даги иштирокини бошлашади

Чехия пойтахти Прага шаҳрида бугундан шахмат мусобақалари старт олади. Турнирнинг «Masters» лигасида ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев иштирок этишади.

Абдусатторов иштирокчилар орасида иккинчи рейтингли (2770,5) шахматчи ҳисобланади. Германиялик Винсент Кеймер биринчи рақамли ҳисобланади (2776,0).

Ёқуббоев эса 2025 йилда мусобақанинг «Challengers» гуруҳи ғолибига айлангани учун жорий йилда «Masters»да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўйинлар классик форматда ўтказилади: дастлабки 40 та юриш учун 90 дақиқа берилади ва шундан сўнг 30 дақиқа қўшиб берилади. Шахматчилар ўзаро бир мартадан ўйинларда иштирок этишади ҳамда 9 тур якуни бўйича ғолиб номи аниқ бўлади.

Мусобақада қуйидаги 10 нафар гроссмейстер иштирок этади:

Винсент Кеймер (Германия, 2776,0)
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2770,5)
Гукеш Домараджу (Ҳиндистон, 2748,2)
Ханс Нимен (АҚШ, 2734,8)
Йорден ван Форест (Нидерландия, 2729,2)
Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2708,9)
Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон, 2686,4)
Аравинд Читамбарам (Ҳиндистон, 2686,3)
Давид Антон (Испания, 2667)
Давид Навара (Чехия, 2632,2)

Маълумот ўрнида. Нодирбек Абдусатторов 2024 йилда «Prague Masters» ғолибига айланган эди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.