Макгрегор Пакьяо — Мейвезер жангида ким ютишини айтди

Макгрегор Пакьяо - Мейвезер жангида ким ютишини айтди

37 ёшли ирландиялик Конор Макгрегор афсонавий боксчилар америкалик кичик Флойд Мейвезер ва филиппинлик Менни Пакьяо ўртасидаги реванш жангида ғолибини тахмин қилди.

Эслатиб ўтамиз, жанг 19 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

«Флойд уни осонгина енгади», — деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кичик Флойд Мейвезер ва Менни Пакьяо ўртасидаги илк жанг 2015 йилнинг 2 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган эди. Учрашув тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан кичик Мейвезернинг ғалабаси билан якунланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.