«Ўз спортида чўққига чиққан инсонларни чин дилдан ҳурмат қиламан. Рико — ана шундайлардан бири, кучли атлет ва буюк чемпион.
Чемпион бўлиш — бу фақат камарлар ҳақида эмас. Бу йиллар давомидаги оғир меҳнат, интизом ва ишонч демакдир. Мен унинг босиб ўтган йўлини ҳурмат қиламан — у кикбоксингнинг ҳақиқий қироли. Аммо бу бокс — ўз қоидалари ва ўз қиролларига эга бўлган бошқа ўйин.
Мен тайёрман ва у билан рингда учрашишни интиқлик билан кутяпман. Бу иккаламиз учун ҳам ноёб тажриба бўлади ва биламанки, мухлислар ҳам ҳаяжонда. Буюк оқшом яқинлашмоқда», — деди Усик.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тўқнашув 23 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.