Тошкент Grand Slam турнирининг иккинчи кунида ўзбекистонлик дзюдочилар учта медал қўлга киритди

Тошкент Grand Slam турнирининг иккинчи кунида ўзбекистонлик дзюдочилар учта медал қўлга киритди

Тошкент мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича нуфузли Tashkent Grand Slam 2026 халқаро турнирининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 28 февраль куни эркаклар ўртасида — 73 ва — 81 кг, аёлларда эса — 63 ва — 70 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мазкур вазн тоифаларидаги беллашувларда Ўзбекистон номидан 4 нафардан дзюдочи иштирок этди.

Эркаклар ўртасида — 73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов финалга қадар барча рақибларини мағлуб этди. Олтин медал учун кечган баҳсда тожикистонлик Ориф Абдуллойига имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди. Ушбу вазнда иштирок этган Элбек Тожиев эса бронза медали учун яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Муҳаммад Жумаевга қарши татамига чиқиб, ғалаба қозонди.

— 81 кг вазн тоифасида ҳам бронза медали учун кечган беллашувда ўзбекистонлик дзюдочилар қарама-қаршилиги кузатилди. Муроджон Йўлдошев Арслонбек Тожиевни мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади.

Эртага, 1 март куни эркаклар ўртасида — 90, — 100 ва +100 кг, аёллар ўртасида эса — 78 ва +78 кг вазн тоифаларида баҳсларга старт берилади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.