
Эронда диний раҳбар вафот этган тақдирда амал қилинадиган протоколлар мавжуд. Бу конституция билан мустаҳкамланган тартиб-таомил бўлиб, маълум маънода у аллақачон ишга тушди. Ҳокимиятнинг учта турли тармоғи вакилларидан иборат ўтиш даври кенгаши аллақачон танлаб олинди. Унинг таркибига суд ҳокимияти раҳбари, президент ва Конституция посбонлари кенгаши вакили кирди. Ушбу кенгашда вакиллик қилаётган Алиризо Арофий, прогнозларга кўра, оятуллоҳ вазифасини вақтинча бажарувчи ёки унинг вориси бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда биз ҳукумат тарафдорларининг ҳокимиятни ҳимоя қилиш мақсадида унинг атрофида жипслашаётганини кузатмоқдамиз. Аҳолининг норози кайфиятдаги қатламларини эса кечаги воқеалар амалдаги ҳокимият атрофида бирлашишга ундамайди. Улар ушбу воқеалар сабабли ислом республикасини қўллаб-қувватлашни бошламайди.
Шу билан бирга, фикримча, норозилик фаоллигининг зудлик билан авж олишини кутмаслик керак. Бунинг асосий сабаби шундаки, Эронга зарбалар берилаётган бир пайтда одамлар кўпроқ омон қолиш ва ушбу зарбалар остида қолмаслик ҳаракати билан банд. Мен норозилик фаоллигининг кўтарилиши тўлақонли бўлиши мумкин деб ўйлайман. Бироқ, агар ушбу фаоллик жорий йилнинг январь ойида кузатилгани каби даражага чиқса ҳам, бу фақат зарбалар тўхтаганидан ёки уларнинг шиддати пасайганидан кейингина юз бериши мумкин.
Руслан Сулейманов

Раҳбарнинг ҳалокати ҳозирча режимнинг қулашига олиб келмади. Биз унинг фаолият юритишда давом этаётганини, минтақадаги АҚШ ҳарбий объектлари жойлашган қатор мамлакатларга ва Исроилга зарбалар бераётганини кўриб турибмиз. Бу ҳали режимнинг охири эмас.
Эронда янги олий раҳбарни сайлаш билан шуғулланувчи 88 кишидан иборат махсус орган мавжуд. Аммо ҳозирги фавқулодда вазият туфайли мамлакат бошқаруви президент Масъуд Пезешкиён бошчилигидаги уч кишидан иборат махсус кенгашга ўтади. Ушбу кенгаш янги олий раҳбарни сайлаш тартибини белгилаб беради. У шиалик иерархиясида энг нуфузли бўлган диний шахс бўлиши керак.
Назарий жиҳатдан юз берган воқеалар сафарбарлик омилига айланиши мумкин. Албатта, Оятуллоҳ Хоманаийнинг рақиблари аллақачон унинг вафотини ва ўзгаришлар бошланишини исташар эди. Бироқ Оятуллоҳнинг ҳаётдан кўз юмиш шакли уни шаҳидлар пантеонига кўтаради. Шиалик анъанасида бундай ўлим ҳатто душманларда ҳам ҳамдардлик уйғотмай қолмайди.
Шу сабабли агар хориждаги диаспоралар эмас, балки Эроннинг ичидаги вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, биз ҳозирча қандайдир шодиёналарни кузатмаяпмиз. Мамлакатда мотам эълон қилинган ва жуда кўп сонли одамлар кўчаларга чиқиб, ўз қайғуларини изҳор этмоқда. Шу нуқтаи назардан, мен айни дамда норозилик салоҳияти ва норози кайфиятдаги эронликларнинг раҳбар ўлими атрофида бирлашиш имкониятини юқори деб ҳисобламайман.

Ризо Паҳлавий аллақачон жипслаштирувчи фигурага айланиб бўлган. Бошқа масала шундаки, у барибир кўпроқ рамзий шахсдир. Яъни у содир бўлаётган воқеаларнинг реал раҳбари сифатида эмас, балки эҳтимолий ўзгаришлар рамзи сифатида кўпроқ қабул қилинади.
Менимча, унда етакчи бўлиш имкониятлари бор. Лекин бунинг учун Эроннинг ичида кимдир вазиятга бевосита таъсир кўрсатиши, норозилик намойишларини ташкил қилиши ва ушбу норози оммани содир бўлаётган воқеаларга таъсир ўтказувчи қандайдир реал уюшган воситага айлантириши керак.
Ҳозирча кўриб турганимиздек, Ризо Паҳлавий буни қилмаяпти. Унинг Эрон ичида ишлайдиган тузилмаси йўқ. У шунчаки баёнотлар билан чиқиш қилмоқда. Уни жараёнларни бошқарадиган етакчи сифатида эмас, балки рамз сифатида қабул қилиш бўйича консенсус мавжуд.
Руслан Сулейманов
Шоҳ вориси ҳақиқатан ҳам сўнгги пайтларда хориждаги Эрон мухолифати, шунингдек, Эрон ичидаги кўплаб намойишчилар учун ўзига хос рамз ва бирлаштирувчи фигурага айланди. Аммо, фикримча, унинг таъсири ҳаддан ташқари бўрттириб кўрсатилмоқда. Унинг етакчилиги кўпроқ виртуал характерга эга, чунки бевосита Эроннинг ичида у реал таъсир кучига эга эмас.
Ҳокимиятга даъвогарлик қилиши учун унга нафақат кўчага чиқаётган одамларнинг қўллаб-қувватлови, балки Эрон жамиятининг энг муҳим сегментлари — кучишлатар тузилмалар, бюрократия ва руҳонийларнинг ҳам дастаги керак. Ҳозирча унда бундай қўллаб-қувватлов мавжуд эмас. Ва у худди 1979 йилда Оятуллоҳ Хумайний каби Теҳронга учиб келиб, инқилоб ғалабасини эълон қила олмайди.

Мен деярли ҳар қандай сценарийда Эронда беқарорлик юзага келиши эҳтимоли жуда юқори деб ҳисоблайман. Бу ислом республикаси сақланиб қолган тақдирда ҳам, ҳокимият тепасига бошқа бирор кучлар келган тақдирда ҳам содир бўлиши мумкин. Савол фақат ушбу беқарорлик қандай характерга эга бўлиши ва унинг кўлами қанчалик чуқур бўлишида қолмоқда.
Руслан Сулейманов
Бундай ўхшашлик Эронга нисбатан ҳақиқатан ҳам ўринли бўлиши мумкин, аммо бу фақат АҚШ янада илгарилаб, қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошласагина юз беради. Бундай ҳолатда Эрон фуқаролар уруши гирдобига ғарқ бўлиши ва қўшни давлатларга қочиб ўтувчи жуда кўп сонли қочқинлар оқими юзага келиши мумкин.
Фақат мана шу ҳолатдагина Эрон Ироқ, Сурия, Афғонистон ёки Ливиянинг аянчли тақдирини такрорлаши мумкин. Аммо ҳозирча вазият бу даражага етгани йўқ. Менимча, Трамп бу йўлдан бориш ниятида эмас, чунки у АҚШ учун янги Афғонистон ёки янги Ироқ такрорланишини хоҳламайди.
Менимча, асосий оқибат шундан иборатки, Эроннинг амалдаги ҳукумати энди бу мамлакатлар билан нормал ҳамкорлик қила олмайди. Қатар ёки БАА каби айрим давлатлар билан анча яхши алоқалар йўлга қўйилган эди. Уларни, гарчи мураккаб бўлса-да, Теҳроннинг ҳамкорлари деб ҳисоблаш мумкин эди.
Араб давлатларининг бевосита берилган зарбага зарба билан жавоб қайтариши амримаҳол, чунки бу йўналишда Исроил ва АҚШ устунлик қилмоқда. Аммо агар эскалация янги даражага чиқса, масалан, Эрон Ҳурмуз бўғозини тўсишда давом этса, у ҳолда ҳақиқатан ҳам бу араб давлатларининг, асосан, Саудия Арабистони ва БААнинг блокадани ёриб ўтиш учун ҳарбий жавобига олиб келиши мумкин.
Руслан Сулейманов
Менимча, бирданига бир нечта араб мамлакатларига ҳужум қилиш Теҳрон томонидан онгли равишда амалга оширилган ҳаракатлардир. Эрон ҳукумати араб давлатларини Вашингтонга босим ўтказишга ундашга интилмоқда. Худди ўтган йили Исроилнинг Қатардаги ҲАМАС офисига қилган ҳужумидан кейин араб монархияларининг норозилиги Трампни чора кўришга мажбур қилгани каби. Эслатиб ўтаман, айнан ўшанда Ғазо бўйича музокаралар тезлашган ва атиги бир ой ичида келишувга эришилган эди.
Ҳозирда Эрон ҳукумати араб мамлакатларига берилган зарбалар уларни Трампга босим ўтказишга мажбур қилади, деб умид қилмоқда — токи у Эрон ҳудудига ҳужумларни тўхтатсин. Шу билан бирга, араб дунёси айни дамда ушбу можарога мустақил равишда аралашишга ёки АҚШ, айниқса, Исроил томонида туриб жанг қилишга аниқ тайёр эмас.
Умуман олганда, вариантлар жуда кўп, чунки ҳарбий ҳаракатлар доимо кўплаб эҳтимолий тармоқланишга эга. Менимча, зарбалар тўхтаганидан кейин Эрон ва унинг раҳбарияти қандай ҳолатда бўлиши ҳал қилувчи омил бўлади.
Қарор қабул қилувчи асосий шахслар йўқ қилиниши мумкинлиги сабабли улар жиддий бошқарув инқирозига дуч келиши эҳтимоли бор.
Руслан Сулейманов
Менимча, ҳозирда энг эҳтимолли сценарий — деэскалация. Трамп аллақачон қандайдир сезиларли натижани кўрсатиши мумкин, у учун эса энг муҳими шу. Ядро ва ракета дастурлари нима бўлиши муҳим эмас — унинг қўлида, таъбир жоиз бўлса, аллақачон оятуллоҳнинг скальпи бор.
Фикримча, Трамп кўп ойлик ёки ҳатто кўп йиллик катта урушга киришишни хоҳламайди. Шунинг учун, ҳозир деэскалация учун имкониятлар барибир жуда юқори деб ҳисоблайман.
Катта иссиқ урушни на АҚШ, на Эрон ва на минтақанинг бошқа мамлакатлари хоҳлайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.