«WBC ушбу кроссовер-жангни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу WBC’нинг махсус тадбири бўлади ва биз ушбу баҳс учун Миср эҳромлари элементлари туширилган ажойиб камар яратамиз.
WBC вақтида Фьюри ва Нганну ўртасидаги жангни ҳам қўллаб-қувватлаган эди ва ўша баҳс жуда рақобатбардош руҳда ўтганди. Биз Рикони кикбоксинг бўйича супероғир вазн тоифасидаги афсонавий чемпион сифатида жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз.
Ҳозирги вақтда чемпионлик камарини ҳимоя қилиш бўйича ҳеч қандай муҳокама бўлгани йўқ. Бу шунчаки WBC оғир вазн тоифаси чемпиони иштирокидаги махсус тадбир ҳисобланади», — деди Сулейман.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Верхувен ўртасидаги жанг 23 май куни Мисрда бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.