Мазкур тадбирда туман ҳокимлари, пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”, “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси”, “Беш ташаббус Олимпиадаси” каби оммавий спорт мусобақаларини ташкил этишга доир масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Расмийлар бу каби спорт тадбирлари иқтидорли ёшларни селексия қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш каби йўналишларда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Йиғилиш якунида мавзу юзасидан қатор вазифалар белгилаб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.