Биринчи турда Жавоҳир Синдаров россиялик Андрей Есипенкога қарши оқ доналарда ўйнади. Дастлабки 20 та юришда рақиб бехато ўйнади ва ўзи учун қулай вазиятни қўлга киритди. Боз устига, Синдаров вақт танқислигига дуч кела бошлади. Хусусан, вақт қўшиб бериладиган марра — 40-юриш учун яна 13 та юриш қолганида Жавоҳир ҳисобида бор-йўғи 7 дақиқадан камроқ вақт қолган эди. Бу пайтда Есипенкода 30 дақиқа вақт бор эди. Шунга қарамай, россиялик спортчи хатога йўл қўя бошлади ва боз устига у 2 та юриш учун нақ 24 дақиқа сарфлаб юборди.
32-юришда Есипенко пиёдани уриб олишда хатога йўл қўйди. Жавоҳир қисқа вақтларда жуда аниқ юришларни амалга оширди ва 40-юришни қилганида унинг ҳисобида атиги 5 сония қолган эди. Ҳамюртимиз вақт қўшилганидан 2 дақиқа ўйлади ва Руҳ е6 юришини амалга оширди. Рақиб шундан сўнг таслим бўлди.

Жавоҳир Синдаров Андрей Есипенко 1:0
Маттиас Блюбаум Вей Йи 0,5:0,5
Фабиано Каруана Хикару Накамура
Рамешбабу Прагнанандҳа Аниш Гири
Жавоҳир Синдаров эртага Маттиас Блюбаумга қарши оқ доналарда ўйнайди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.