Қайд этилишича, икки боксчи ўртасидаги беллашув 23-май куни бўлиб ўтадиган катта бокс оқшомига белгиланган. Мазкур жанг Олександр Усик ҳамда Рико Верҳовен ўртасидаги марказий жангдан аввал ўтказилади. Турнир Мисрда Гиза пирамидалари қаршисида ўтказилиши режалаштирилган.
Манбаларга кўра, Каттерал ва Ғиёсов ўртасидаги жанг бўйича келишувга эришилган ва расмий хабар яқин кунларда эълон қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.