— Мен Каталон очилишида анчадан бери кўрмаган жуда ғалати вариантни ўйнадим. Аслида позиция ёмон эмасди, лекин жуда пассив эди. Тахта олдида эса нима қилишни тушунмадим.
Менда шундай ҳис бўлдики, тахминан 15–16-юришларда аллақачон ютқазиб бўлгандим. Лекин барибир ўйнашда давом этдим ва имкон изладим. Бироз омадим келди ва партияни дурангга олиб келдим. Ўйлайманки, Андрейнинг бир-икки хатога йўл қўйгани менга имкон берди, хайриятки, ундан фойдаландим.
Асосий муаммо шундаки, кеча ҳал қилувчи хатони мен қилган эдим. Аввал ҳам айтганимдек, бугун Андрей ютиши керак эди, лекин уддалай олмади. Кеча Фабиано Каруана ҳам ютиб турган вақтида хато қилган эди. Аммо барибир охирги хато меники бўлди.
Шунинг учун, ростини айтсам, менинг чидамлилигим бошқаларникидан яхшироқ деб ўйлайман. Шунчаки позициялар унчалик яхши эмас эди, шу сабаб партиялар жуда чўзилиб кетмоқда.
Албатта, 6 соатлик классик партияни ўйнаш худди шунча вақт стрим қилишдан анча қийин. Ростини айтсам, кеча ҳам, бугун ҳам айрим пайтларда “Мен бу ерда нима қиляпман? Уйда ўтириб, таҳлил қилсам, анча бахтлироқ бўлардим”,- деб ўйладим. Лекин мен шу ердаман, демак шундай бўлиши керак экан.
Манба: https://t.me/uzchesss
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.