Шахмат. Жавоҳир Синдаров 2-турда дуранг ўйнади

Шахмат. Жавоҳир Синдаров 2-турда дуранг ўйнади

FIDE томонидан ташкил этилган шахмат бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионлиги учун йўлланма берувчи талабгорлар мусобақасида бугун 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Кеча ғалаба қозонган Жавоҳир Синдаров бугун Маттиас Блюбаумга қарши оқ доналарда ўйнади. Томонлар бутун баҳс давомида тенг ўйин намойиш этишди ва 42-юришдан кейин дурангга имзо чекишди.

Бугунги натижадан кейин Синдаров 1,5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Фабиано Каруана ва Прагнанандҳа Рамешбабу ҳисобида 1,5 очко мавжуд.

2-турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Рамешбабу Прагнанандҳа — Вей Йи — 0,5:0,5
Жавоҳир Синдаров — Маттиас Блюбаум — 0,5:0,5
Фабиано Каруана — - Аниш Гири — 0,5:0,5
Андрей Есипенко — Хикару Накамура

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.