30 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Тошкент халқаро аэропортида авиакомпаниянинг Шанхайдан учиб келган MU6037 рейси илк бор қўнди. 265 нафар йўловчи бўлган самолёт анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди, экипаж эса гуллар ва байрамона муҳит билан қарши олинди.
Шу куни пойтахт аэропортида Тошкентдан Шанхайга илк йўловчилар учун рўйхатдан ўтиш жараёни ҳам тантанали равишда очилди.
Янги йўналиш Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Шанхайни Ўзбекистон пойтахти билан бевосита боғлаб, саёҳат, туризм ва бизнес алоқаларини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги тахминан 8 соатни ташкил этади.
Маълумот учун, China Eastern Airlines 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Шанхай шаҳрида жойлашган ва Хитойнинг етакчи авиакомпанияларидан бири ҳисобланади. Ушбу ташувчи илк бор 2025 йил июль ойида Сиань — Тошкент йўналишини очган эди ва мазкур рейслар йўловчилар орасида талаб юқори бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.