“Аёлим ҳам ҳайрон” — Карлсен Жавоҳир Синдоровнинг натижасига муносабат билдирди

“Аёлим ҳам ҳайрон” — Карлсен Жавоҳир Синдоровнинг натижасига муносабат билдирди

Дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоровнинг FIDE Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Норвегиялик гроссмейстернинг айтишича, ҳатто унинг турмуш ўртоғи ҳам ўзбекистонлик спортчининг натижаларига қизиқиб қолган.

“Ўтган куни аёлим мендан Синдоровнинг натижалари ҳақида сўради: «Синдoров нималар қиляпти? Сен ўзинг қачондир шундай натижа қайд этганмисан?» деб қолди. Мен эса «Савол учун раҳмат, лекин йўқ, ҳали бундай натижага эришмаганман», деб жавоб бердим. Жавоҳирнинг ҳозирги ҳолати ва натижаси унинг қанчалик юқори даражадаги шахматчи эканлигини кўрсатади”, дейди Карлсен FIDE матбуот хизматига берган интервьюсида.

​Маълумот учун, Кипрда бўлаётган Номзодлар турнирининг биринчи давраси якунига кўра Жавоҳир Синдоров 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жавоҳир ортда қолган турларда дунёнинг энг кучли шахматчилари — Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Рамешбабу Прагнанандҳа, Вей И ва Андрей Есипенко устидан ғалаба қозонди. Фақатгина Маттиас Блубаум ва Аниш Гири билан дуранг қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Номзодлар турнири иштирокчилари қанча маблағ ишлаб топиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов ҳам Жавоҳир Синдоровнинг ушбу мусобақадаги имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.