Бокс. Фьюри нима учун Маҳмудов билан жанг қилишга рози бўлганини айтди

Бокс. Фьюри нима учун Маҳмудов билан жанг қилишга рози бўлганини айтди

Британиялик оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри нима учун Арсланбек Маҳмудовга қарши жангга рози бўлгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларини The Ring нашри келтирмоқда:

«Менинг узоқ муддатли режам йўқ. Фақат битта жанг бор ва тамом. Мен бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлаётганим йўқ, фақат мана шу йигит билан бўладиган тўқнашув ҳақида ўйлаяпман. Бу «ё ҳаёт, ё мамот» вазияти. Агар у мени мағлуб этса, парда ёпилади, шундай эмасми? Бундан кейин бошқа жанглар бўлмайди. Мен учун ҳаммаси тугайди.

Маҳмудов профессионал рингда 23 та жанг ўтказиб, деярли барчасини нокаут билан ютган. У жуда хавфли ва мен ҳеч қачон бундай рақибларни менсимасдан қарамайман. Менга айнан шундай хавфли рақиб керак эди. Агар «чигалёзди» жангини танлаганимда, эҳтимол, машғулот ҳам қилмасдан, рингга 150 килограмм вазн билан чиққан бўлардим.

Лекин у хавфли йигит эканлигини билганим учун ўзимни тўлиқ машғулотларга бағишладим. Рингга аъло даражадаги спорт формасида, жангга тайёр ҳолда чиқаман. Маҳмудовга 100 фоиз жиддий қараш ва унинг номига ҳурмат кўрсатиш керак, чунки у хавфли нокаутчи уста», — деди Тайсон.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.