«Агар бу мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган одамга қарши мусобақа бўлса, балки мен мусобақалашмасман. Аммо агар у мени ҳақиқатан ҳам рағбатлантирадиган, оммага истак ва умид бағишлайдиган бўлса, унда мен бунга рози бўламан,» дея Топуриянинг сўзларини келтиради Marca.
Илие Топурия 28 ёшда. Грузиялик жангчи 2020 йилдан бери UFC’да иштирок этиб келмоқда. 2024 йилда у ярим енгил вазн тоифасида (65 кг гача) чемпион бўлди, шундан сўнг битта ҳимоя ўтказди. 2025 йилда у eнгил вазн тоифасида (70 кг гача) чемпионликни қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.