Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров иккинчи даврани дуранг билан бошлади ва таъқибчи билан фарқни оширди

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров иккинчи даврани дуранг билан бошлади ва таъқибчи билан фарқни оширди

Кипрда ўтказилаётган шахмат бўйича 2026 йилги Номзодлар турнири ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров учун муваффақиятли давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи даврасини (8-тур) бошлаб берган баҳсда Синдаров FIDE байроғи остида иштирок этаётган россиялик гроссмейстер Андрей Есипенко билан дуранг ўйнади. Томонлар дебютда бехато ҳаракат қилишди. Жавоҳир 20-юришга келиб пиёдани h4 суриш орқали ҳужум режасини туза бошлади. Андрей эса ҳамюртимизнинг ҳужумини қайтариш мақсадида Фарзинларни алмашишни таклиф қилди. Жавоҳир алмашишни истамади, аммо юришлар 3 марта такрорлангач, 24-юришда шахматчилар дурангга имзо чекишди.

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров иккинчи даврани дуранг билан бошлади ва таъқибчи билан фарқни оширди
Ушбу натижа эвазига Жавоҳир 6,5 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Иккинчи ўриндаги Фабиано Каруана эса бугун қора доналарда Хикару Накамурага қарши ўйнаб, имкониятни бой бериб қўйди.

Бунинг оқибатида Синдаров яқин таъқибчилари — Фабиано Каруана ва Аниш Гиридан 2 очкога илгарилаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги соврин жамғармасига эга мусобақа икки даврадан (14 та тур) иборат.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.