Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатини 3 та олтин медал билан якунлади. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари умумий ҳисобда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Олтин медал
65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
Кумуш медал
75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
85 кг: Жасурбек Йўлдошев
Бронза медал
60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлаган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Мўғулистонда ўтган Осиё чемпионатини жами 11 та медал билан якунлади – 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза билан якунлади.
Мусобақада тўлиқ таркибда (20 нафар боксчи) иштирок этган Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (6 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза) ва Ҳиндистон (5 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза) боксчиларидан сўнг 3-ўринни эгаллади.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.