UFC. Ислом Махачев Италияда уни тунаб кетишгани ҳақида гапириб берди

UFC. Ислом Махачев Италияда уни тунаб кетишгани ҳақида гапириб берди

UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги (77 кг гача) амалдаги чемпиони, 34 ёшли россиялик Ислом Махачев Италияда ўғрилик қурбони бўлганини маълум қилди.

«Мана шундай чиройли режалар билан Италияга келгандим, лекин энди бу мамлакат менга ёқмаяпти. Бу ерда мени қандай қилиб чув туширишганини ҳали айтиб бераман. Фақат ҳамён ва паспорт қолди. Яхшиямки, «инсофли» ўғрилар паспортимни қайтариб беришди.

Чемодандаги энг қимматли нарса бутсаларим эди. Ўғрилар, агар футбол сизларнинг соҳангиз бўлмаса, уларни қайтариб беришингиз мумкин, қабул қиламан. Хавотир олманг, ҳаммаси жойида, ваҳимага ҳожат йўқ. Намоз ўқийдиган жойнамозим ҳам қолди, менга бошқа ҳеч нарса керак эмас», — деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Ҳозирги вақтда Махачев UFCда кетма-кет 16 та ғалабали серия қайд этмоқда. Исломнинг умумий ҳисобида 28 та ғалаба ва битта мағлубият бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.