Бокс. Тайсон Фьюри Лондондаги турнирда Арсланбек Маҳмудовни мағлуб этди

Бокс. Тайсон Фьюри Лондондаги турнирда Арсланбек Маҳмудовни мағлуб этди

Лондонда супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ҳамда WBA Inter-Continental камари соҳиби, россиялик Арсланбек Маҳмудов ўртасидаги бокс жанги якунланди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва Фьюрининг ҳакамлар томонидан бир овоздан берилган қарори билан якунланди: 120-108, 120-108, 119-109.

Маҳмудов профессионал боксдаги дебютини 2017 йилда ўтказган бўлиб, жангларининг аксарият қисмини Канадада ўтказган. У ўзининг бундан олдинги октябрь ойидаги жангида британиялик Дэвид Алленни очколар ҳисобига мағлуб этган эди.

Тайсон Фьюрининг кўрсаткичлари эса қуйидагича: 35 та ғалаба (шундан 24 таси нокаут билан), 2 та мағлубият ва 1 та дуранг.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.