Учрашув 7:6, 6:3 ҳисобида италиялик теннисчи фойдасига якунланди. Турнирда 2-рақам остида сараланган Синнер ушбу ғалаба орқали 1-рақамли теннисчи Алкарасдан устун келди.
24 ёшли Янник Синнер ушбу муваффақияти эвазига дунёнинг биринчи ракеткаси унвонини ўзига қайтариб олади. Бу унинг ATP шафелигидаги турнирларда қўлга киритган 27-соврини бўлди. Италиялик спортчи фаолияти давомида тўрт бор “Катта дубулға” турнирларида ғолиб чиққан: икки марта Australian Open (2024, 2025), бир мартадан US Open (2024) ва “Уимблдон” (2025). Шунингдек, у 2023 ва 2024 йилларда Италия терма жамоаси таркибида Дэвис Кубогини қўлга киритган.
22 ёшли Карлос Алкарас жаҳон рейтингида 2025 йилнинг ноябрь ойида 1-ўринга кўтарилган эди. Испаниялик теннисчи ҳисобида ATP турнирларининг 26 та унвони бор. Алкарас етти марта “Катта дубулға” мусобақаларида ғолиб чиққан: US Open (2022, 2025), “Уимблдон” (2023, 2024), “Ролан Гаррос” (2024, 2025) ва Australian Open (2026). Шунингдек, у 2024 йилги Париж Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Монте-Карлодаги турнир тупроқ қопламали кортларда ўтказилади ва нуфузи жиҳатидан фақат “Катта дубулға” ҳамда Якуний ATP турниридан кейинги ўринда туради. Ўтган йили ушбу совринни айнан Алкарас қўлга киритган эди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.