Шахмат. Ўзбек гроссмейстерлари сони яна биттага ошди!

Шахмат. Ўзбек гроссмейстерлари сони яна биттага ошди!

Ватандошимиз Ҳумоюн Бегмуродов Испанияда бўлиб ўтган “V OPEN CHESS MENORCA 2026” турнирида ажойиб натижа қайд этди. У мусобақа давомида ўзининг учинчи гроссмейстерлик нормасини бажариб, 2500 рейтинг довонидан ҳам ошиб ўтди.

Мазкур натижа орқали Ҳумоюн гроссмейстерлик унвони учун барча талабларни тўлиқ бажарди!

15 ёшли шахматчимиз мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, 6,5 очко тўплади ва муваффақиятли иштирокидан сўнг юртимизга қайтди.

Янги гроссмейстеримизни ушбу улкан ютуқ билан самимий табриклаймиз!

Манба: https://t.me/uzchesss

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.