Бу сафар Рашид Насим 50 та ёпиқ алюминий банкани тирсаги билан энг тез уриб синдириш бўйича маҳорат кўрсатди. Спортчи барча банкаларни бор-йўғи 22,32 сония ичида пачоқлашга улгурди.
Насим бундан аввал ҳам ўзининг ҳайратланарли натижалари билан танилган эди:
— Бир дақиқа ичида бокс қопига 386 марта зарба берган.
— 30 сония ичида боши билан 39 та ичимлик банкасини уриб синдирган.
— 30 сония ичида тирсак зарбалари билан 39 та ёнғоқни чаққан.
Муҳаммад Рашид Насим айни дамда дунёдаги энг кўп рекорд ўрнатган жанг санъати усталаридан бири саналади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.