Тошкент дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 22-25 октябрь кунлари Амман (Иордания) шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланган эди. Бироқ минтақадаги вазият сабаб мазкур мусобақа Ўзбекистон пойтахтига кўчирилди. Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерацияси маълум қилди.

Унга кўра, 19-22 ноябрь кунлари Тошкент дунёнинг энг кучли ёш дзюдочиларини ўзида қабул қилади. Баҳслар яккалик ва аралаш жамоавий йўналишларда ташкил этилади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.